Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун маблағ ажратади
Президентнинг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБ билан 59 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилган.
Бунда, Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида олинадиган товарлар божхона божидан озод қилинган.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2023-2027 йиллар) ташкил этади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида белгиланган.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
“Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
“Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали;
“Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини 2028 йилдан бошлаб қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогноз жадвали;
“Ўзбекистонда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси 2-компоненти доирасида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
07:36 / 25.02.2026
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
17:27 / 18.11.2025