ЕК раҳбари Киевда: ЕИ ва Украина имконсиз нарсанинг уддасидан чиқяпти
XX асрнинг катта қисмида Европада тинчлик бўлиши даргумон бўлиб туюлган, аммо бунга эришилди, деди Урсула фон дер Ляйен Киевда ва Европа Иттифоқи доирасида эркин Украина учун кураш ҳақида эслатди.
Украина Европанинг идеаллари ва қадриятлари учун, мустаҳкам бирлик ва тинчликни яратиш, Европа цивилизацияси қурилган эркинлик, хилма-хиллик ва инсоният учун курашмоқда, деди Киевга келган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен. 9 май, сешанба куни у Европада тинчлик ўрнатиш “ўтган асрнинг кўп қисмида имконсиз, даргумон” бўлиб туюлгани, аммо бунга эришилганини ҳеч қачон унутмасликка чақирди.
Энди Европа Иттифоқи доирасида эркин ва тинч Украина ҳақида гапириш имконсиз бўлиб туюлиши мумкин, деди фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида. "Аммо Европа имконсиз нарсанинг уддасидан чиқяпти. Худди Украина каби", - дея қўшимча қилди у.
Фон дер Ляйен ва Зеленский Киевдаги учрашувда Украинанинг ЕИга кириш йўлини муҳокама қилишди, деб таъкидлади ЕК раҳбари. Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли уруш шароитида зарур ислоҳотларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилаётган Украинанинг саъй-ҳаракатларини ҳурмат қилади. Бу ишни давом эттириш керак ва Украина ҳукумати ислоҳотлар жараёнида Европа Иттифоқининг кўмаги ва тажрибасига таяниши мумкин, деди фон дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий машинасини бузиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Оврўполиклар Россиядан импортни деярли учдан иккига қисқартирди, шунингдек, кетма кет ўнта санкциялар пакетини жорий қилди, деди у. Фон дер Ляйеннинг айтишича, 5 май куни Еврокомиссия навбатдаги санкциялар пакети лойиҳасини қабул қилган, унинг марказида аллақачон киритилган чекловчи чораларни четлаб ўтишга қарши кураш турибди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024