Ўзбекистон | 12:13 / 27.05.2023
9176
1 дақиқада ўқилади

Зарафшон дарёсига чўкиб кетган икки боланинг жасади топилди

Пахтачи туманида яшовчи уч бола Зарафшон дарёсида чўкиб кетган ва улардан бирининг жасади аввалроқ топилган эди.

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, қолган икки боланинг жасади ҳам топилган.

Ҳодиса 2023 йил 25 май куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган. Чўмилишга борган уч бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, чўкиб кетган болалар 2009 йил туғилган ва Пахтачи туманидаги 13-мактабнинг 7-синф ўқувчилари бўлган.

26 май куни ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида болалардан бирининг мурдаси топилган. Қолган икки нафар болани қидириб топиш ишлари давом этаётган эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид