Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида одамлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.
Kun.uz’нинг аниқлашича, 9 октябр куни туманнинг Миркан маҳалласида яшовчи эркак скутерни бошқариб бораётиб, Gobalt машинаси билан тўқнашган. Бу пайтда скутерда эркакнинг турмуш ўртоғи ва набираси ҳам бўлган.
ЙТҲ оқибатида 57 ёшли С.А. ва унинг 2 ёшли набираси Х.Ҳ ҳалок бўлган. Эркакнинг ўзи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Буви ва набиранинг ўлими ҳақида Миркан маҳалласи гуруҳида ҳам маълум қилинган.
Самарқанд вилояти ЙҲХБ ҳозирча ҳолат юзасидан расмий ахборот бермаган.
Маълумот учун, 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда 89 киши ҳалок бўлган, 488 киши тан жароҳати олган.














