Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: қатарлик шайх «Манчестер Юнайтед»ни сотиб оляпти
Англия Премьер-лигаси (АПЛ) клуби «Манчестер Юнайтед»га эгалик қилувчи Глэйзерлар оиласи уни қатарлик шайх Жассим бин Ҳамад Ал Сонийга сотишга қарор қилди, деб ёзади The Mirror.
Фото: Shutterstock
Нашрнинг ёзишича, Қатардан келган таклиф клубга бошқа даъвогар Жим Рэтклифф таклифидан кўра фойдалироқ бўлиб чиққан. Келишув яқин кунларда расман эълон қилинади.
Таклиф шайх Жассимнинг Foundation 92 жамғармаси орқали тушди, у футбол жамоалари, машғулотлар мажмуаси, стадион ва инфратузилма, мухлислар ва клубни қўллаб-қувватловчи жамоаларга сармоя киритади.
Бир йил аввал «Манчестер Юнайтед»га эгалик қилувчи америкалик тадбиркорлар Глейзерлар оиласи клубни сотмоқчи экани маълум бўлганди. Битим 6-7 миллиард фунт стерлингга баҳоланган.
«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда 75 очко билан АПЛда учинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланма олди. «Манчестер Сити» чемпион бўлди (89).
Аввалроқ, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси финалида «Интер» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) сэр Алекс Фергюсоннинг требли такрорланиши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
08:41 / 07.03.2026
Қатар нефт бозори учун жиддий хатар ҳақида огоҳлантирди
14:17 / 05.03.2026
Қатарда 91 нафар ўзбекистонлик турар жой билан таъминланди
13:25 / 05.03.2026