Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 фоизга кўп, ўтган йили ядро қуролига бир дақиқада 157 664 доллар (146 490 евро) сарфланган.
Америка Қўшма Штатлари бу мақсад учун 43,7 миллиард доллар (40,6 миллиард евро) ўтказди, бу 2021 йилдагидан бироз камроқ.
Вашингтондан кейин 11,7 миллиард доллар (10,8 миллиард евро) харажат билан Пекин турибди, унда 6 фоизлик ўсиш кузатилган. Учинчи ўринни Россия 9,6 миллиард доллар (8,9 миллиард евро) билан эгаллади, бу бир йил олдингига нисбатан 5,74 фоизга кўп.
Шу билан бирга, харажатларнинг энг катта ўсиши Ҳиндистонда қайд этилди - 21,8 фоиз. Буюк Британияда ҳам жиддий ўсиш кузатилди - 11 фоиздан сал кўпроқ.












