Бугун, 16 июнь куни соат 11:40 Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига бир нафар фуқаро дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган. 

Тезкор олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландлигидан топилган ва соғ-саломат пастга олиб тушилган.