Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 4 октябр куни соат 19:37 да «112» тизими орқали Оҳангарон туманининг Чинор маҳалласи ҳудудидаги тоғларда беш киши адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мурожаат асосида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасининг «Бешқўл» навбатчилик қисми қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Қидирув натижасида фуқаролар 5 октябрга ўтар кечаси соат 00:31 да топилган. Уларнинг барчаси тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, яшаш манзилларига юборилган.
ФВВ фуқароларни тоғли ҳудудларга чиқишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Шунингдек, об-ҳаво шароитини инобатга олиш ва сафар йўналишини олдиндан белгилаб олиш зарурлигини эслатди.








