Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, куни кеча Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 112 тизими орқали Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган Катта Чимён тоғида фуқаролар ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, 7 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида тоққа чиққан ва йўлдан адашиб қолган. Натижада улар мустақил равишда тоғдан туша олмаган.
Хабар келиб тушгач, қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаган.
Амалга оширилган қидирувлар натижасида адашиб қолган барча фуқаролар топилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.









