Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Тошкент тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Иқбол” МФЙда яшовчи И.У. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини ва бошқа электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 342 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.