Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 1 йилга 250 млн доллар миқдорида фоизсиз маблағ ажратилади.
Банклар томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда (250 млн доллар миқдоридаги қисм бўйича).
Газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига пул маблағларини ажратиш тартибига аниқлик киритилмоқда.
Жамғармага маблағлар қуйидаги тартибда ажратилади: 2023 йилда — 50 млн доллар, 2024 йилда — 150 млн доллар (2026 йил 1 январда қайтариш шарти билан).
Муқаддам 200 млн доллар миқдоридаги маблағларни 3 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.












