Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан маълум қилинишича, Йозеф Ласселсбергер мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. «Сўнгги пайтларда биз Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий сармоядорларга кўрсатилаётган алоҳида қўллаб-қувватлашини ҳис қилмоқдамиз», - деди у.
Учрашувда Қашқадарё вилоятида микрокальцит ва Самарқанд вилоятида катта форматли керамогранит маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳа ташаббусларини амалда ҳаётга татбиқ этиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини келишиб олди.
1957 йилда ташкил этилган Ласселсбергер Group қурилиш материаллари, керамика ва минераллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда у 26 мамлакатда 30 та ишлаб чиқариш заводига эга. Йиллик айланмаси – 20 миллиард доллар.











