08:25 / 05.07.2023
3266

Ўзбекистон ва Малайзия ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Малайзия ТИВ раҳбарлари Тошкентда музокаралар ўтказди ва ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Малайзия ташқи ишлар вазири Замбри Абдул Қодир билан учрашди.

«Тошкент шаҳрида Малайзия ташқи ишлар вазири Замбри Абдул Қодир жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. –Ўтказган самарали мулоқотимизда мамлакатларимиз ўртасида кашф этилмаган кенг имкониятларни кўриб чиқдик». 

Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. 

«Учрашувимиз кун тартиби кенг кўламли бўлиб, ундан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни устувор йўналиш сифатида жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш, муносабатларимизнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги масалалар ҳам ўрин олди», деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Top