Миср Ўзбекистонда пахта, буғдой ва шоли етиштириш имкониятини ўрганмоқчи
Жорий йилнинг 6-7 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Ўзбекистон аграр озиқ-овқат секторида иқлим ўзгариши: таҳдидлар, имкониятлар, барқарор муҳитни яратиш» мавзуcидаги халқаро конференцияда мисрлик олимлар иштирок этади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ушбу халқаро анжуманда Миср Пахта тадқиқотлари институти директори ўринбосари Абир Самир ва Саҳро ҳудудини ўрганиш маркази директори ўринбосари Сомий ас-Саид қатнашади.
Тадбирда мисрлик мутахассислар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамлакат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда эришилган ютуқлар ҳақида маъруза қилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда пахта, буғдой ва шоли етиштириш, юқори ҳосилдорликка эга бўлган ушбу ўсимликларнинг янги навлари билан таништириш ҳамда соҳада икки мамлакат олимларининг ҳамкорлик алоқалари янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Давлат раҳбарининг жорий йил 20-21 февраль кунлари Мисрга амалга оширган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган ўсимликларни етиштириш бўйича икки мамлакат олимлари ўртасида ҳамкорлик янада жадаллашмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади
09:33 / 26.11.2024