Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Хоразмдаги тайёрлаш марказида таҳсил олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Хоразм вилоятидаги тайёрлаш марказида таҳсил олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: mudofaa.uz
Ўқув курси дастурига мувофиқ икки давлат ҳарбий хизматчилари саҳрода чўл шароитида ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш, шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш бўйича амалий машқларни бажарди.

Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллади.

Икки давлат ҳарбийлари яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни ҳам машқ қилди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026