5−13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтаётган 64-Халқаро математика олимпиадасида (ИМО) 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Совриндор ўқувчилар:

  • Озодбек Ахтамов — Тошкент шаҳри Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси;
  • Анварбек Раҳматов — Бухоро вилояти Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
  • Анварбек Садуллоев — Бухоро вилояти Пешку тумани 18 -мактаб 11-синф ўқувчиси.

Ушбу олимпиадада дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этмоқда.

Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медал) учун ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), унинг устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофоти берилади.