“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ 82-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, воқеа 7 ноябр куни содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.З. йўловчиларни автошоҳбекатда тушириб, автобусни тўхтатган вақтида эҳтиётсизлик ва техник қоидаларга амал қилмаслик оқибатида транспорт воситасининг қўл тормозини фаоллаштирмаган ҳамда ўзи автобусни тарк этган.

Оқибатда автобус ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган.

Транспорт воситасини тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолган ва вафот этган.