Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ ва электр тарифларини тартибга солиш мустақил тузилмаларга ўтказилади
Шавкат Мирзиёевнинг 6 июлдаги фармони билан инфратузилма тармоқлари ва табиий монополиялар билан боғлиқ соҳаларда мустақил бозор регуляторлари институтини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклиф маъқулланди.
Gazeta.uz ёзишича, бунга электр энергияси, табиий газ, темирйўл, фуқаро авиацияси, аэропорт хизматлари, автомобиль йўллари ва телекоммуникациялар билан боғлиқ соҳалар киради.
2025 йил 1 январга қадар Табиий монополия субъектларининг тарифларини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича Рақобат қўмитасининг функциялари яратилаётган мустақил бозор регуляторларига босқичма-босқич ўтказилиши керак.
Жорий йилнинг декабрь ойигача табиий монополиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва тарифларни тартибга солишнинг самарали механизмларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, амалга оширилаётган лойиҳалар таҳлилидан сўнг уларнинг фаолиятини мустақил регуляторлар орқали тартибга солишни таъминлаш топшириғи берилган.
Шунингдек, табиий монополиялар тарифларини тартибга солувчи ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва оптималлаштириш кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йил сентябргача газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этишни назарда тутувчи энергетикани ривожлантиришнинг янги дастури тақдим этилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026