Агар йўлларни халқаро ва маҳаллий аҳамиятига қараб тоифаласак, 1-тоифадаги йўллар йирик халқаро автомагистраллар бўлса, бизнинг ўзимиз ва кўзимиз ўрганган 4 полосали йўллар 3- ва 4-тоифадаги йўллар ҳисобланади. Автомобил йўллар қўмитасининг эндиликда собиқ раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев ҳам (1 км = 950 минг АҚШ доллари) айнан шундай тоифадаги йўлларни назарда тутган эди. 

Бошқа давлатларда... 

2022 йил маълумотларига кўра, Россияда 3-тоифадаги 1 кмли йўлни қуриш учун 56 млн рубль (ҳозирда тахминан 620 минг АҚШ доллари) сарфланар экан. “Россия транспорти” нашрининг қўшимча қилишича, АҚШда бу кўрсаткич 270 миллион рублга (қарийб 3 млн доллар), Хитойда эса 226 миллион рублга (2,5 млн доллар) етади. 

Шунингдек, қўшни Қозоғистон 2020 йилда 1-тоифадаги йўлнинг бир километри (тўрт полосали ва ундан ортиқ) учун ўртача 800 млн тенге (1,8 млн доллар), 2-тоифали йул қурилишига эса 400 млн тенге (910 минг доллар) маблағ сарфланган

Украинада эса Автомобил йўллари давлат агентлиги 2020 йилда асфальт-бетон қопламали биринчи тоифали автомобил йўлининг 1 км янги қурилишига ўртача 170,6 млн гривна (4,6 млн доллар), 2-тоифадаги ҳудди шундай йўл учун ўртача 77,4 млн гривна (2,1 млн доллар), 3-тоифа учун 69,6 млн гривна (1,89 млн доллар) ҳамда 4-тоифидаги йўл қуришга 39,4 млн гривна (1,071 млн доллар) харажат қилинганини маълум қилган