4 март куни «Велоспорт-шоссе» бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 14:00 га қадар «Бектемир– Чорбоғ» автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан "Оқсоқота" МФЙгача) ёпилади.

Шунингдек, 5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан "Ғалабасой" МФЙгача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.