Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Украинага кассетали ўқ-дорилар юборилганини тасдиқлади
АҚШ Украина Қуролли кучларига топширишга ваъда берган кассетали ўқ-дорилар аллақачон Украинада, деди Пентагон қўшма штаби операциялар бўйича директори Дуглас Симс журналистларга.
Симснинг CNN томонидан иқтибос келтирилган сўзларига кўра, Украина «россияликлардан фарқли равишда тинч аҳолига яқин жойда кассетали ўқлардан фойдаланишдан манфаатдор эмас».
«Россияликлар бу қуролларни аҳоли пунктларида тинч аҳолига қарши қўллаган, бу украиналиклар қилмоқчи бўлган нарсадан тубдан фарқ қилади, - дея таъкидлаб ўтди у. - Украиналиклар кассетали ўқларни тинч аҳолига эмас, россияликларга қарши тактик шароитда қўллаш ниятида».
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари қўшинларининг «Таврия» гуруҳи қўмондони генерал Александр Тарнавский CNN телеканалига Украина қўшинлари АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олгани, бироқ улардан ҳали фойдаланмаганини маълум қилганди.
«Биз уларни ҳозиргина олдик, лекин ҳали фойдаланмадик. Улар жанг майдонидаги вазиятни тубдан ўзгартириши мумкин. Душман ҳам тушунадики, бу ўқ-дориларни олганимиздан сўнг биз устунликни қўлга киритамиз ва улардан фойдаланиш мумкин бўлган ҳудудларни эгаллаймиз», - деди Тарнавский.