Қамчиқ довонида 12 та радар ўрнатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидаги қисмига жами 12 та тезликни чекловчи радар қурилмалари ўрнатилди.
Вилоят ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан доимий тарзда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаган ҳолда ҳаракатланишни сўраган.
















