Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарорида белгиланди. Ҳужжат билан ҳукуматнинг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги талабларга кўра, қоидабузарликни қайд этишда ҳайдовчининг юзи ҳамда хавфсизлик камарини таққан ёки тақмагани юқори сифатли фотосуратларда аниқ акс этиши шарт.
Тизим «Маъмурий амалиёт» модулига қуйидаги маълумотларни автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлиши керак:
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;
қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;
қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари.
Шунингдек, қурилмалар электр таъминоти узилганда камида саккиз соат ишлашини таъминлайдиган захира электр манбаи билан жиҳозланиши лозим.

















