Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 3 август куни дипломатик манбага таяниб хабар беришича, Сеул ҳукумати Жиддадаги йиғилишда президент маъмурияти миллий хавфсизлик бўлими вакилининг иштирок этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Маълум қилинишича, биринчи шундай анжуман 26 июнь куни Копенҳагенда бўлиб ўтди. 

Бир кун аввал, 2 август куни Украина президенти Володимир Зеленский Украина бўйича кузда тинчлик саммити ўтказилишига умид билдирди. 

Саудия Арабистонидаги музокаралар бу мақсад сари бир қадам, холос, деди Зеленский.