Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида қоплаб берилади.