Парвозлар “Centrum Air” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига икки марта “Airbus A320neo” самолётларида амалга оширилади

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси, авиакомпания ҳамда икки мамлакатнинг туризм ва ишбилармон доираларидан иборат вакиллари иштирокида янги йўналиш тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, меҳмонхона инфратузилмаси ва дам олиш масканлари таништирилди.

Икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.