Украинада урушнинг 528-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Украина бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Запорижжя шаҳри чеккасида зарба оқибатида ёнғин чиққан.
- Зеленскийнинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар «Мотор Сич» корхонаси ва Хмелницкая областига ҳужум қилган. Ракеталарнинг бир қисми уриб туширилган.
- Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинадаги урушга тинч йўл билан барҳам бериш бўйича музокаралар бошланди. Унга Россияни таклиф этишмаган.
- Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия ҳарбий харажатларини оширган — бюджетнинг учдан бир қисми ҳажмида.
- BBC ва «Медиазона» Украинада ҳалок бўлган 29 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий шахсини тасдиқлади.
- РФ мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари разведкачи дрони Қора денгиз устида Россия чегараларига яқин келгани ҳақида хабар қилди. Су-30 қирувчиси ҳавога кўтарилган.
- Новороссийскка денгиз дронлари ҳужум қилди. Россиянинг «Оленегорский горняк» номли катта десант кемаси шикастланган.
- Россияликлар танкери Керч бўғозида денгиз дрони ҳужуми оқибатида шикастланди. Украин нашрларига кўра, бу ҳужум Украина хавфсизлик хизматининг махсус амалиёти бўлган.
- Украина РФнинг Қора денгиздаги портлари акваториясини ҳарбий таҳдид зонаси деб эълон қилди.
- «Агар россияликлар „қасир-қусир“ тинишини исташса, улар Украина ҳудудий сувлари ва бизнинг ерларимизни тарк этиши керак». Украина хавфсизлик хизмати РФ кемаларига денгиз дронлари ҳужумини шундай изоҳлади.
Россиянинг Новороссийск портида камикадзе катер ҳужумидан шикастланган десант кемаси
2023 йил 4 август куни олинган сунъий йўлдош тасвирида украиналикларнинг камикадзе катери ҳужумига учраган «Оленегорский горняк» катта десант кемасидаги шикастланишлар кўзга ташланади. Кеманинг чап борти қийшайган, аммо у сузиш қобилиятини сақлаб қолган ва шатакка олиниб, причалга келтирилган.
Украинларнинг бир неча юз килограмм портловчи моддалар ўрнатилган экипажсиз катерлари сўнгги ойларда РФ Қора денгиз флоти кемалари ва бошқа нишонларга кўп бор ҳужум уюштирди — ва бу ҳужумларнинг аксари муваффақиятсиз чиққан. Аммо июл ва август ойларида Украина бундай дронлар воситасида Қрим кўприги, десант кемаси, 5 августга ўтар кечаси эса — РФ ҚКнинг Суриядаги ҳарбий базасига юк ташишда фойдаланилган танкерга зарар етказди.






































