Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги муваққат ишлар вакили Роберт Чаттертон Диксон ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги жорий вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг ушбу мамлакатга ҳуманитар ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Роберт Чаттертон Диксон Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.












