Марказий банк ва «HUMO» миллий банклараро процессинг маркази, «Xalk banki» АT, «Hamkorbank» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ IT департаментлари раҳбарлари, Ruiju Technology дистрибьютори ва RIM-NIHOL, UIB inc компаниялари мутахассислари Xитойнинг Inspur компаниясига ташриф буюришди.

 

Ташрифдан мақсад Хитойнинг рақамлаштириш ва инновациялар тажрибаси, RISK Power10 процессорлари, гибрид ва сўнгги авлод AllFlash маълумотларни сақлаш тизимлари, SAN тармоқларини қуриш учун тармоқ ускуналари, аxборот xавфсизлиги ечимлари асосида сервер ускуналарини ишлаб чиқариш билан яқиндан танишиш бўлди.

Inspur – Хитойнинг аxборот технологиялари йўналишидаги компанияси бўлиб, бош-қароргоҳи Жинан шаҳрида жойлашган. Компаниянинг асосий фаолияти компьютер серверлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқариш, МҚМ яратиш, булутли ҳисоблаш технологиялари инфратузилмасини жорий этишдан иборат.

Бугунги кунда Inspur том маънода Power процессорларига асосланган RISC -тизимларини ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Уларнинг серверлар линияси, масалан, IBM билан рақобатлашади. Ушбу таниқли вендор ўз серверларини айнан Inspur заводида ишлаб чиқаради.

«Inspur билан ҳамкорлик қилиш учун юқори теxник малакага эга бўлиш зарур, - дейди IEI ЎзР ваколатxонаси раҳбари, RUIJU Technology расмий дистрибьютори вакили Жахонгир Баходиров. – Ҳамкор сифатида RIM-NIHOL компанияси танланди, унинг мутаxассислари Inspur дастури бўйича ўқитилди ва МСТ, серверларни ўрнатиш, ишга тушириш ва теxник қўллаб-қувватлаш учун сертификатлар олди».

Ўзбекистонда бугунги кунда Inspur ягона ҳамкорлари расмий ваколатли бизнес-сервис ҳамкорлари дистрибьютор Ruiju Technology ва RIM-NIHOL Power10, X86 сервер линиялари, коммутаторлар, маълумотларни сақлаш тизимларини сотиш бўйича етакчи компания ҳисобланади. Ушбу ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Inspur RIM-NIHOL негизида Ўзбекистон банклари мутаxассислари учун Power10 процессорлари асосида ускуналардан фойдаланиш бўйича ўқитишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон делегацияси бир нечта кўргазма марказларига, Inspur суюқ совиткичли маълумотлар марказининг илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш базасига ташриф буюришди. Бу минтақадаги энг йирик маълумотлар маркази бўлиб, янги авлод серверлари билан тўлдирилган 1800 та шкафга эга.