Аввал хабар берганимиздек, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан “Мfaktor” жамоаси билан ҳамкорликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Бизнес марафон” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 10 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Жорий йилнинг 18 август куни Навоий шаҳри, А.Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида, 19 август куни Бухоро шаҳри, Минораи Калон мажмуасида ўтказиладиган “Бизнес марафон” лойиҳасида қатнашишингиз мумкин.

Тажрибали тадбиркорлар ва бизнес экспертлардан қимматли маслаҳатлар олиш, улар билан ўз ғоя ва ташаббусларингизни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қилиш учун “Бизнес марафон” энг қулай имконият.

Лойиҳамизнинг бу галги спикерлари:

  • Ҳасан Мамасаидов – “MFaktor” лойиҳаси, “Dekos.uz” компанияси асосчиси;
  • Хайрулла Саттаров – “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори;