Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг навбатдаги мажлисида Сурхондарё ва Хоразмдаги дастурлар ижроси муҳокама қилинади
Мажлис 24 август куни видеоконференцалоқа форматида ўтказилади.
22 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.
Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
20:11 / 18.06.2026