«Тинчлик, хавфсизлик ва Марказий Осиё фаровонлиги йўлида бирдамлик» мавзусига бағишланган форумда Танзила Норбоева минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига тўхталди.
Шунингдек, сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифларини билдирди.

Минтақа давлатлари ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишда парламентларнинг ўрни алоҳида қайд этилди. Умумий хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳамкорликни кучайтириш, қонунчилик тажрибасини алмашиш ва парламент назоратини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва минтақа учун умумий аҳамиятга эга масалаларни парламентлар даражасида биргаликда муҳокама қилиш таклиф этилди.

Форум якунида Душанбе декларацияси қабул қилинди.



















