Венгрия президенти Украинани музокаралар столига ўтиришга чақирди
Каталин Новак Володимир Зеленский билан учрашувда Украина президентига музокаралар зарурлигини таъкидлади. Будапешт барқарор тинчлик ўрнатишга қодир бўлган ҳарбий ечимни кўрмаяпти.
Россия қўшинларининг ҳарбий ҳаракатидан ўзини ҳимоя қилаётган Украина Москва билан музокараларда иштирок этиши керак. Венгрия президенти Каталин Новак 28 август, душанба куни чоп этилган Index нашрига берган интервюсида шундай фикр билдирди. «Уруш бир ярим йилдан бери давом этмоқда, мен барқарор ва узоқ муддатли тинчликка олиб келадиган ҳеч қандай ҳарбий ечимни кўрмаяпман. Шунинг учун музокаралар столига ўтириш керак. Мен буни Украина президенти Володимир Зеленскийга ҳам очиқ, ҳам шахсан билдирдим», — деди Венгрия давлати раҳбари.
Шу билан бирга, Будапешт Киев ташаббуси билан бошланган «тинчлик формуласи»га қўшилиш ниятида, дея қўшимча қилди Новак. Унинг сўзларига кўра, Венгрия тинчликни яқинлаштирадиган ҳар қандай жараёнда иштирок этишни муҳим деб билади. Венгрия Россия ҳарбий ҳаракатларини кескин қоралайди, деди давлат раҳбари.
23 август куни Венгрия президенти Украинадаги Қрим платформаси форумида иштирок этди, шунингдек, украиналик ҳамкасби билан музокаралар ўтказди. Расмий Киевга кўра, етакчилар икки томонлама муносабатлар, трансчегаравий ҳамкорлик ва Карпаторти минтақасидаги қўшма ташаббусларни муҳокама қилган.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024