Иқтисодиёт | 07:37 / 05.09.2023
12421
2 дақиқада ўқилади

Хитой Фарғонада электробус ишлаб чиқариш лойиҳаcини амалга оширмоқчи

Хитой компаниялари Фарғона вилоятида электробус, электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Дунё АА

Фарғона вилоят ҳокимлигида Хитойнинг Dongfeng Motor, Luoyang Grasen Power Technology ва Tunghsu Group каби йирик компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида Фарғона вилоятида Хитойнинг энг йирик автоконцерни Dongfeng Motor томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган Dongfeng электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, шунингдек, Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, Tunghsu Group томонидан қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Dongfeng Motor томонидан режалаштирилаётган лойиҳанинг биринчи босқичида 4 гектар майдонда 45 миллион АҚШ доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш ҳисобига электробусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 2025 йилда яна 50 миллион доллар инвестиция киритиш ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган иккинчи босқичда электротранспортлар аккумуляторларини ҳамда бошқа бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, шунингдек, ҳудудларда техник сервис хизматларини ташкил этиш белгиланган.

Электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни ишлаб чиқаришда Хитойнинг энг йирик компанияси бўлган Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган лойиҳа бўйича киритилиши кўзда тутилаётган инвестиция ҳажми 30 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Tunghsu Group компанияси раҳбарлари эса вилоятда қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасига 50 миллион доллар инвестиция йўналтириш мақсадида эканликларини маълум қилишди. Ушбу лойиҳалар ҳозирги музокаралар ҳолатида Фурқат туманида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди