Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Саид ал-Қамзий билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-ҳуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Аввал эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги асосий тадбирлар жадвали келишиб олинди.