Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагогларга тоифа беришнинг янги тартиби 2024 йил 1 сентябрдан жорий этилади
Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
2023 йилнинг ноябр ойига қадар педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолаш тарзида ўтказилади.
Мавзуга оид
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
14:39 / 19.03.2026
Жисмоний тарбия ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олади
10:40 / 18.03.2026