“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 июндан янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасида жорий этилади.

2024 йил якунигача:

"Ягона портал"да кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади;

"Ягона портал"да жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобил илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.