Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади
2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади.
Ўзбекистонда янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади. 26 сентябр куни буни назарда тутувчи президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга қўшимча киритилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026