Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти "Қишки қабул 2023-24" жараёни бошланганини эълон қилади.
Ҳужжат топшириш муддати 2023 йил 25 ноябргача давом этади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун институт расмий сайтидаги қабул бўлимига (http://admission.mdis.uz/) кирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон вариантларини юклашлари талаб этилади:

• Номзодни тасдиқлаш шакли;
• Паспорт ёки ID (паспортга доимий рўйхатдан ўтган манзили ҳам қўшилади);
• 5.5 ва ундан юқори инглиз тили даражасини тасдиқловчи ҳужжат (IELTS) / CEFRL B2 ёки 5.5 ва ундан юқори бўлган TSMRI Кириш имтиҳони натижаси
• 3.5Х4.5 ҳажмда фотосурат (JPEG форматда);
• ўрта таълим даражасига эга диплом ва баҳолар иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ҳолда):
Ушбу қабулга фақатгина ўрта таълимни тўлиқ якунлаганлар ҳужжат топширишлари мумкин. Умумтаълим мактаби (11 йиллик) ёки академик лицей/касб-ҳунар коллежи ёки шунга тенглаштирилган таълим.
2023 йилнинг баҳор, ёз ва ноябр ойида TSMRI Кириш имтиҳонидан 5.5 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар натижалари қишки қабул учун ҳам амал қилади.

Қабул комиссиясининг иш жадвали:
душанба - жума (10:00 - 17:00)
Қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун:
+998712717702 (Маълумот маркази)
+998712769082 (Қабул комиссияси)
📧Электрон манзил:
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
Энди сиз ўқишга кириш учун (шунингдек, 4.5 - 5.0 балли кўрсаткичга эга абитуриентлар ҳам) институтнинг ўзида фаолият олиб бораётган интенсив тайёрлов курсларида ҳам қатнашишингиз мумкин. Курс ҳақида батафсил маълумот бу ерда👇
















