«Корзинка» супермаркетлар тармоғи ва payme тўлов хизмати Korzinka Plus картасини расмийлаштириш ҳамда харидлар учун тўлаш жараёнини янада қулайлаштирди. 21 сентябрдан бошлаб payme фойдаланувчилари картани бевосита иловада расмийлаштиришлари мумкин бўлади. Карта очилгандан сўнг, у автоматик равишда payme платформасига қўшилади, шунинг учун фойдаланувчилардан қўшимча амаллар бажариш ёки бошқа хизматларга ўтиш талаб этилмайди, бу эса вақтни тежайди ва картанинг олинишини осонлаштиради.

Янги имконият «Корзинка» ва payme ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириб, содиқлик картасини расмийлаштириш ва харидлар учун тўлаш амалларини битта илова доирасида бирлаштиради.

Korzinka Plus картаси payme иловасига қўшилганда, фойдаланувчиларга «Кейинроқ тўлаш» хизматининг махсус шартлари тақдим этилади, яъни:

• «Корзинка» тармоғидаги харидларга 30 кун ичида ортиқча харажатларсиз тўлаш мумкин бўлади;

• агар аввалроқ бошқа содиқлик карталари хизматга уланмаган бўлса, жорий тасдиқланган кечиктириш лимити 100 000 сўмга оширилади.

Ушбу шартлардан фойдаланиш учун payme хизматидаги «Содиқлик карталари» бўлимига Korzinka Plus картасини қўшиш ва тўлов пайтида «Кейинроқ тўлаш» хизматини танлаш кифоя.

«Корзинка» мижозлари учун payme иловасида узоқ вақтдан бери 30 кунгача бўлиб тўлаш лимити мавжуд. Агар бирор сабаб туфайли ҳали сизда Korzinka Plus картаси бўлмаса, энди уни тўғридан тўғри payme иловасининг ўзида расмийлаштиришингиз мумкин”, - деди «Корзинка» супермаркетлар тармоғи маркетинг департаменти директори Малик Каримов.

Харидлар учун payme go орқали тўлов амалга оширилганда, қуйидаги бонуслар автоматик равишда ҳисобланади:

• Korzinka Plus картасига 3% гача кешбэк;

• payme хизматидаги кешбек балансига +1% (payme plus обунаси билан сарфлаш мумкин, биринчи ой бепул);

• Солиқ иловасида +1% кешбек.

Иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин: payme ва