Жаҳон | 15:52 / 13.11.2023
13243
4 дақиқада ўқилади

Арвоҳ шаҳарга айланган Лиман ва фронтдаги қўлбола тизимлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 627-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Миколайив областига учта ракета билан зарба йўллади. Ракеталардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Зарба оқибатида «критик вайронгарчиликлар ва жабрланганлар йўқлиги» маълум қилинган.
  • АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Украина ва Исроилга ёрдам учун харажатлар кўзда тутилмаган бюджет лойиҳасини муҳокамага киритди. Оқ уйдагилар буни «ножиддий» деб атади.
  • Херсонда Россия зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган, Гончар номидаги област кутубхонаси биноси шикастланган.
  • Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси маълум қилишича, 11 ноябр куни партизанлар Россиянинг Мелитополдаги штабида портлаш амалга оширган, унинг натижасида камида уч нафар офицер ҳалок бўлган. Россия томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.

Озод этилган Лимандаги ҳаёт

Лиман — оккупация остидаги Донецкдан тахминан юз километр шимолда жойлашган стратегик муҳим шаҳардир. 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини Лиманни эгаллаб олганди — УҚК уни фақат 1 октябрга келиб ўз назоратига қайтаради, бу Россия «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган қисмлари аннексия қилинганини эълон қилганидан бир кун ўтиб содир бўлганди. Озод этилган Лиман бугун қуйидагича кўринишда.

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Запорижжя областида Украинанинг мини-«Град»лари

Мини-«Град» — пикап асосидаги мобил ракета қурилмаси бўлиб, унинг юкхонасида ракеталарни учириш учун трубалар пакети жойлаштирилган. Украина қуролли кучлари Запорижжя областидаги фронт чизиғида бундай баравар ўт очиш тизимларини фаол қўлламоқда. Американинг Урушларни ўрганиш институтига (ISW) кўра, Россия қўшини бу йўналишда юриш амалиётларини давом эттирмоқда (Украина ҚК бош штаби рақибнинг ҳужумлари натижа келтирмаётганини маълум қилган).

«Анадолу» агентлиги билан суҳбатда «Галл» чақирув белгисига эга офицер айтиб беришича, украин армияси бир йилдан буён мини-«Град» тизимларидан фойдаланмоқда. «Бундай тизимларни қўллашдан мақсад шундаки, улар нисбатан мобил. Қолаверса, уларни фронт чизиғида пайқаш осон эмас, бу эса олдинги позицияларга имкон қадар яқин бориш имконини беради, бу эса қўшимча устунлик деганидир», — дея изоҳлаган ҳарбий.

Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги тиббиёт пункти 

5-алоҳида штурм бригадасининг ҳарбий врачи Татяна украиналик ярадор ҳарбий хизматчи Михайлони Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги тиббиёт пунктидан олиб кетмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Тиббиёт пункти деворида болалар чизган суратлар
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги тиббиёт пунктидаги икона
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид