Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани айтилмоқда
Воқеа Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг юқори синф ўқувчиси билан содир бўлган. Масъуллар боланинг вафот этганини тасдиқлади. Ҳозирда ўлим сабаблари текширилмоқда.
Тошкент шаҳридаги филология мактабининг 8-синф ўқувчиси таълим муассасаси ҳудудидаги очиқ электр токи симига тегиб кетгани ва оқибатда ток уриб, вафот этгани ҳақидаги хабарлар бўйича Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова Kun.uz’га изоҳ берди.
Унинг маълум қилишича, воқеа чиндан ҳам Мирзо Улуғбек туманида жойлашган вазирлик ҳузуиридаги филология йўналишига ихтисослашган 99-мактабнинг юқори синф ўқувчиси билан содир бўлган.
«Болани ток ургани тасдиқланмаган, ҳозирда экспертиза ўтказиляпти. Натижасини кутяпмиз»,– деди Собирова.
Ҳолат юзасидан тез орада тўлиқ расмий маълумот берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026