Ўзбекистон | 10:34 / 06.12.2023
3397
1 дақиқада ўқилади

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов кеча тунда Белгия ва Европа Иттифоқи пойтахтига ташриф буюрди.

Фото: Дунё АА / Анвар Илёсов

«Дунё» хабарига кўра, Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, мамлакатнинг Франция ва Белгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

Дипломат француз ва инглиз тилларини билади.

Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Белгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид