Жаҳон | 08:15 / 11.12.2023
7715
1 дақиқада ўқилади

Байден Зеленскийни Оқ уйга таклиф қилди

АҚШ ва Украина президентлари Киев эҳтиёжлари ва Россия ҳужумларининг кучайиши фонида Америка қўллаб-қувватлаши муҳимлигини муҳокама қилади, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.

Фото: Ukrainian Presidential Press Service/via REUTERS

АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Володимир Зеленскийни 12 декабр куни Оқ уйда учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда 10 декабр куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер маълумот берди.

Учрашувда Америка етакчиси АҚШнинг Украина халқини Россиядан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаш борасидаги «шаклсиз мажбуриятини» ваъда қилади, дейилади хабарда. Байден ва Зеленский Россия ҳужумлари кучайиб бораётгани сабабли Украинанинг «шошилинч эҳтиёжлари» ва «ушбу муҳим дақиқада АҚШнинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳаётий аҳамиятини» муҳокама қилади.

Украина президенти девонига кўра, Зеленский 11 декабр куни амалий ташриф билан АҚШга боради. Вашингтонда муҳокама қилинадиган асосий мавзулар Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа соҳасидаги кейинги ҳамкорлик, хусусан, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар, шунингдек, 2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўлади.

Мавзуга оид