Украинадаги урушнинг 659-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин уруш бошланганидан буён илк бор «жонли мулоқот» ўтказди. У тўрт соатдан ортиқроқ вақт давомида саволларга жавоб қайтарди.
  • Брюсселда Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити бошланди, унда Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама этилмоқда. Володимир Зеленский уларни украин халқини «сотмаслик»ка чақирди.
  • Москва шаҳар суди «Мемориал» ҳамраиси Олег Орловга чиқарилган ҳукмни бекор қилди ва РФ армиясини такроран «обрўсизлантириш» ҳақидаги ишни прокуратурага қайтарди.
  • Украина қуролли кучлари Россия қўшини дронлар билан Одесса областига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. 41 та учувчисиз учиш мосламаси уриб туширилгани айтилган.
  • Украинанинг барча областлари бўйлаб тўрт бор ҳаво тревогаси эълон қилинди.
  • Европа кенгаши Украинанинг Евроиттифоққа аъзолиги бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди.

Бахмут атрофида FPV-дронларни бошқараётган украин ҳарбийлари

Украиналик ҳарбий хизматчи Бахмут атрофидаги олдинги чизиқда FPV-дрон учун портловчи қурилма тайёрламоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
FPV-дрон учираётган украин жангчиси
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи олдинги чизиқда россиялик аскар камикадзе дрон орқали ўлдирилгани акс этган кадрни реал вақт режимида томоша қилмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи олдинги чизиқда FPV-дронни бошқармоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA