Ўзбекистон | 07:50 / 26.12.2023
3014
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муваффақиятли хотин-қизларга бағишланган филмлар суратга олинади

Оилага тайёргарлик мавзулари мактаб ўқув дастурига биология ва тарбия фанлари доирасида киритилади. 

Фото: ayol.uz

Мактаблардаги биология ва тарбия фанлари оилага тайёргарликни таъминловчи мавзулар гуруҳи билан тўлдирилади. Бу ҳақда 21 декабрдаги оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш тўғрисидаги президент қарорида сўз боради.

Киноижодкорларга хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий фаолликка чорловчи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти оиладаги тинчлик ва ватан равнақига ижобий ҳисса қўшиши, яқинлари кўмаги билан юксак ютуқларга эришган хотин-қизларнинг ҳаётини ёритувчи, оилавий зўравонликни қораловчи кинофилм ва ижтимоий рекламаларни ишлаб чиқиш тавсия этилади.

Умумтаълим мактабларидаги юқори синфлар учун она тили ва адабиёти ҳамда чет тили фанларини ўқитиш бўйича мавзуларни танлашда оиланинг муқаддаслиги, оила аъзоларининг бир-бирлари олдидаги маънавий жавобгарлигини ёритувчи мавзуларга устуворлик берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид