Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–июн ойларида турмуш қурган аёлларнинг энг катта қисми 20–30 ёш гуруҳига тўғри келган — 49 280 нафар.

Никоҳи қайд этилган аёлларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

— 20 ёшгача — 32 902 нафар;

— 20–30 ёш — 49 280 нафар;

— 31–40 ёш — 7 570 нафар;

— 41 ёш ва ундан катталар — 2 562 нафар.

Охирги гуруҳнинг 694 нафарини 50 ёш ва ундан катта аёллар ташкил этган.