Ўзбекистонда Profee.com янги пул ўтказмалари хизмати пайдо бўлди. Компания Европадан мамлакатга хусусий пул ўтказмаларини амалга оширишга ихтисослашган. Европа Иттифоқида республикадан меҳнат муҳожирларининг кўплигига қарамай, ЕИдан Ўзбекистонга транзакциялар ҳали ҳам пул жўнатувчилар учун катта муаммо бўлиб қолмоқда.
Банклар SWIFT-ўтказмаси ёрдамида пул ўтказишни таклиф қилади. Аммо бу ҳолда, жўнатувчи банкка жуда кўп ҳужжатларни тақдим этиши керак ва банк пул ўтказмаси етти иш куни ичида етказилади. Бундан ташқари, юқори комиссиялар туфайли SWIFT-ўтказмаси арзон усуллардан эмас.
Ихтисослашган хизматлар орқали ҳам Европадан мамлакатга пул жўнатиш мумкин, лекин бу хизматлар ушбу йўналишни аниқ бир устувор сифатида қўймайди, шунинг учун ҳам уларда юқори комиссиялар, ноқулай транзакция усуллари, баланд курс ва ўзбек тилида мижозлар қўллаб-қувватлаш йўқлиги мавжуд.
Profee янги технологиялар ва Европада ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари эҳтиёжларига мослаштирилган таклиф орқали вазиятни ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Profee бу – онлайн пул ўтказмалари. Яъни Ўзбекистонда Европадан банк картасига пул ўтказиш учун смартфон, Европа банк ҳисоби ёки картаси, шунингдек, интернет тармоғига уланиш кифоя.

Profee билан Ўзбекистонга комиссиясиз онлайн пул жўнатиш мумкин. Ўзининг курс мониторинги технологияси туфайли эса, хизмат еврони сўмга айирбошлаш бўйича энг фойдали курсни таклиф қилади. Бундан ташқари, Ўзбекистонга биринчи онлайн пул ўтказмаси учун компания мижоз фойдасига оширилган промо ставкани тақдим этади.
Қулай, интуитив интерфейс туфайли Profee.com сайти орқали ҳам, iOS ва Android учун иловалар орқали ҳам 5-7 дақиқада пул ўтказмаларини юбориш мумкин.
Ушбу мақолада ҳақиқий Profee фойдаланувчиларининг бешта ҳикоясини тўпладик. Уларнинг ҳар бири янги хизматнинг хориждаги ватандошлар орасида оммалашиши сабабларини ифодалаб беради.
Сардор, 27 ёш.
Мен Варшавада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайман, аёлим ва икки нафар фарзандим Тошкентда яшайди. Уларни тўлиқ таъминлашим керак. Бу ерда мен ҳамма нарсада тежайман; тўрт киши икки хонали квартирани ижарага олганмиз. Харажатлар катта, ҳар бир злотий мен ва менинг шерикларим учун муҳим аҳамиятга эга. Ижара шартномаси менинг номимда, шунинг учун ҳар ойда картага пул ўтказиб туришим керак, фақат менга эмас, тўрт кишига ҳам. Кейин эса турмуш ўртоғим шерикларимнинг аёлларига пулни жўнатади. Profee билан бу жуда ҳамёнбоп. Айирбошлаш курси зўр, рақобатчилардан яхшироқ, комиссия йўқ. Картадан картага ўтказиш бепул.














