Жаҳон | 00:59 / 03.01.2024
10305
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россиядан нефт транзити учун тарифни оширди

«КазТрансОйл» Россиядан нефт транзити учун тарифларни оширганини эълон қилди. Унинг қувурлари орқали Россия нефти Павлодар нефт-кимё заводига, у ердан Хитой ва Ўзбекистонга етказилади.

Фото: Ко

Қозоғистоннинг «КазТрансОйл» миллий оператори 1 январдан бошлаб, Россия нефтининг ТОН-2 участкаси орқали транзити учун тарифлар оширилганини эълон қилди. Бу ҳақдаги қарор компаниянинг расмий сайтига жойланган.

Янгиланган маълумотларга кўра, нефтнинг 1 минг км масофага транзит нархи 11,28 долларга (ҚҚСсиз) тенг. Ушбу қарор компания бошқаруви раиси томонидан декабр ойи бошида тасдиқланган. Аниқлик киритилишича, бунгача 1 минг км масофага транзит нархи 9,3 долларни ташкил қилган. Бундай параметрлар 2018 йилда келишилган эди.

ТОН-2 йилига 10 миллион тонна нефтни ўтказиш қувватига эга. Шу билан бирга, лойиҳа қуввати йилига 18 миллион тоннага етади. Белгиланганидек, Қозоғистон ҳудуди бўйлаб 186,25 километрлик участка мавжуд – у орқали Россиядан нефт Павлодар нефт-кимё заводига етказиб берилади, сўнгра бир қисми Хитой ва Ўзбекистонга жўнатилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид