Унга кўра, ҳар йили 4,6 млн нафар 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини профилактик кўрикдан ўтказилади.
Кекса ёшдаги аҳолининг саломатлигини ва фаоллигини баҳолаш тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Кекса ёшдаги аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш бўйича маҳаллаларда шароит яратиш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ҳам мўлжалланган.
“Кексалик гашти” енгил спорт мусобақалари ўтказиб борилади.
















